Logo Статьи о Рустама Абдуллаева
Книги Рустама Абдуллаева
Концерт для фортепяьно с оркестром
Бахор келди сени суроклаб...
Хиросимо фарёди
Фортепиано учун асарлар туплами
Шодлик кушиги
Рустам Абдуллаевнинг вокал лирикаси
Узбекистон кошонам менинг
Узбекистон кошонам менинг
Фортепианные концерты Рустама Абдуллаева
С.Гафурова. Фортепианные произведения Рустама Абдуллаева. 157-170 ст.

Награды
Заслуженный деятель искусств Республики Узбекистан

Лауреат государственной премии

Профессор Государственной консерватории Узбекистана

Нагрудной знак "Академик"

ООН Юнеско Гражданин Земли

Аристократ Земли-XXI

Сертификат "Ассоциация Вьетнамских музыкантов"

Статьи о Рустама Абдуллаева
«Sevgi va sadoqat qo`shig`i».
Журнал "Guliston" 2016/1

Рустам Абдуллаев: «Каждый день открывает мне новые горизонты творчества».
Uzbekistan Today №2 11.2013г.

Новости
САДОКАТ» - это значит «ВЕРНОСТЬ»
НОВОСТИ УЗБЕКИСТАНА 30-01-2016, 15:03

Негасимый свет любви
№247/201524 декабря 2015

Первая премьера национальной оперы за 24 года
UzbekistanToday 22-12-2015

Кишнинг совугида бахор ифори
kultura.uz 22.12.2015 / 01:06:34

НАКАНУНЕ СОБЫТИЯ. ТВОРЧЕСКАЯ УДАЧА КОМПОЗИТОРА РУСТАМА АБДУЛЛАЕВА
kultura.uz 16.12.2015 / 00:51:08

В ГАБТе им.А.Навои 19 декбря 2015 года состоится премьера оперы Рустама Абдуллаева "Садокат" ("Верность"). К итогам пресс-конференции для журналистов
kultura.uz 17.12.2015 / 14:07:32

Узбекский композитор принял участие в Международном фестивале "Азия-Европа" во Вьетнаме
kultura.uz 26.11.2014г./16:55:29

http://kultura.uz/ 22.12.2015 / 01:06:34
Кишнинг совугида бахор ифори

Олча гули баргидек,
Ўйнаб-ўйнаб ёгар кор.
Ажаб, корга карайман,
Кўнглимда яшнар бахор...
Зулфия

Ташкарида кор учкунлаб турган бўлса-да, Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат Ўзбекистон Давлат Катта академик театри инсонлар билан гавжум. Бунинг асосий сабаби, 21 декабрда намойиш килинадиган композитор Рустам Абдуллаев куй басталаган “Садокат” операсининг премьераси бўлди.

Ўзбек театри сахнасида бу йил шоира Зулфия таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан икки асар томошабинлар эътиборига хавола килинди. Бу асарлар: бири – ўзбек театр сахнаси дархаси, режиссёр Баходир Йўлдошевнинг Зулфия каламга мансуб “Хотирам синиклари” достони асосида яратилган “Ёдим синиклари” драмаси бўлса, иккинчиси- композитор Рустам Абдуллаевнинг Омон Матчон либреттоси асосида режиссёр Фируддир Сафаров талкинидаги “Садокат” операси.




Садокат, вафо... Бугун олам бўхронлари, инсонлар турмуш ташвишлари билан ўз кобигига ўралиб олган, мехр-окибат ўртадан кўтарилаётган, севги-мухаббат манфаатлар асосида кўрилаётган бир даврда камёб бўлиб бораётган инжа туйгу. Вафони вафосиздан кидирмок, кумга сингиб кетган сувни изламок сингари ножоиздир. Вафо гўзал, маънавий бой калб сохиб ва сохибаларидагина мавжуддир.

2 парда, 5 кўринишдан иборат “Садокат” операсини томоша килар эканман, нафакат мен, балки атрофимдаги томошабинларнинг синчковлик ила томошани кузатишаётганлиги, каердадир изтироб чекиб, кайдадир опера кахрамонларининг шодлиги-кувонч онларига хаммаслак бўлганликларига гувох бўлдим. Опера 1981 йилда Хамид Олимжон номидаги Самарканд мусикали драма театрида, 4 кўринишда сахналаштирилган эди.

Сахна безагини безатишдаги рассом Зубайдулло Ботировнинг китобларга тўла Зулфия ижодхонасини, Наврўз байрами шуурини, урушнинг машъум офатларини, шоирлар мушоирасидаги базм-у жамшидни тасвирлаб ишлаган декорациялари таксинга сазовор. Инсон 30-йилларда Ойбек, Хамид Олимжон, Гафур Гуломларнинг Чимёнга килган ижодий сафарларида иштирок этаётгандек бўлади гўё. Уруш бошлангандаги хабарни эшитган инсонларнинг “Нечук..” дея талвасага тушиб, хайкалдек тош котишлари шодликнинг бир дакикадаёк гам билан алмашинуви режиссёр томонидан махорат билан кўрсатилган. Сахнадаги рангин бўёкар бир зумда кизил ва кора – жанг майдонларидаги аланга хамда мотам рангига алмашинади. Зулфия (Малика Норматова)нинг кўркинчли туш кўриб Хамидини йўкотиш холатидаги сахна хамда залда телбавор харакатларини Малика Норматова харакатлари ва ариялари оркали очиб бера олган. Кора кийган, гамгусор аёл тимсолидаги актриса Хамидини излаб, томошабинларга- “Уни кўрмадингларми?” ёки “Энди Сени кайдан топаман?” дея кезинишлари, овозидаги титрашлар... Такдир зарбалари синдирмокчи бўлган-у, бирок катъият ва иродаси мустахкам аёлнинг фарзандларининг биргина “аяжон” сўзи оркали каддини ал тутиши, ўзида матонат топишини Малика, нафакат куйлаш, балки юзидаги ифодалар ёрдамида хам намоён килди.




“Кайгу инсонни мукаммалликнинг энг югори чўккисига олиб чикади”,- дейди юнон файласуфи Спиноза. Зулфиянинг андухларни енгиб, кийинчиликларга юзма-юз келиб, уларни инсонларга яхшилик килиш, ўз кобигига ўралиб олмай фаол жамоат арбоби сифатида намоён бўлиб, уларни енгиб ўтганлиги барчамизга сир эмас.

Операнинг 5-кўриниши Зулфияни юбилейи, халки олдида ўз хурмати ва ардогини топган аёл сифатида тасвирлайди. Шоира ,
“Эъзозлар, ардоклар учун ташаккур,
Асли Сиз офтобим, мен зиёсиман.
Тонгларингиз кулсин, дориломон, хур,
Бахтим шул - ўзбекнинг Зулфиясиман” –дея хаммаслаклари Ойбек, Гафур Гулом ва халк ардогида ўз нуткини якунлайди.

Хар кандай операнинг яратилиши миллат санъатида ўзига хос маданий ходиса хисобланади. “Садокат” операсининг яратилишида Ўзбекистон ва Озарбайжон халк артисти Фируддин Сафаровнинг ёш ижрочиларга ролларни ишониб топширгани (Зулфия-Малика Норматова, Хамид Олимжон-Рустам Алимардонов, Гофур Гулом-Рахим Мирзакамолов, Ойбек-Жаброил Идрисов ва бошкалар) хамда ёшлар бу вазифани уддалашганлиги, либослар бўйича рассом Лобар Полванованинг ишлаган либослари 30, 40, 60, 80-йилларнинг киёфасини асар кахрамонларига сингдира олганлиги, сахналаштирувчи-балетмейстр Ўзбекистон халк артисти Кодир Мўминовнинг сахналаштирган ракслари, дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Фазлиддин Ёкубжоновнинг оркестрни махорат билан бошкариши таксинга сазовор.

Нигора УМАРОВА

Главная | Биография | Фотоальбом | Произведения | Публикации | О концертах | Литературы
© 2011 С.Ж.Жуманиёзов